Инспекторнинг бир куни
2026-06-23 16:38:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекцияси инспекторининг ҳар бир иш куни масъулият, ҳушёрлик ва фидойилик талаб этади. Амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш, ташувчилар иштирокида профилактик тадбирлар олиб бориш, транспорт хизматлари сифатини ўрганиш — унинг кундалик вазифаларидандир.
Мазкур роликда инспекторнинг бир кунлик фаолияти, назорат-рейд тадбирлари, хизмат жараёнидаги масъулиятли вазифалари, транспорт соҳасида хавфсизликни таъминлаш йўлидаги меҳнати ва эришган ютуқлари акс эттирилган.
Транспорт тизимидаги тартиб ва хавфсизлик ортида минглаб масъул ходимларнинг фидокорона меҳнати мужассам. Уларнинг саъй-ҳаракатлари йўловчилар ва ташувчилар учун хавфсиз ҳамда қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Батафсил...



