Аҳоли мурожаатлари эътиборда
2026-06-18 16:54:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти транспорт бошқармаси ҳамда Транспорт назорат инспекцияси масъул ходимлари билан Янгиқўрғон туман автостанция биносида аҳолини мавжуд муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 8 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатларидан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун ижрога қаратилди.
Вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Транспорт назорати инспекциясининг Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.




