Транспорт назорати инспекцияси ёшларини бирлаштирган Шафран фестивали
2026-06-17 17:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ёш ходимлар учун Шафран ёшлар оромгоҳида маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида иштирокчилар учун маънавий-маърифий учрашувлар, интеллектуал танловлар, семинар-тренинглар ва маданий дастурлар ўтказилди. Шунингдек, спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, армрестлинг, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Унда инспекциянинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлимларида фаолият юритаётган ёш ходимлар фаол иштирок этди.
Спорт баҳсларининг якуний қисмида инспекция марказий аппарати, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳамда ёшлардан таркиб топган 4 та жамоа футбол майдонида ўзаро куч синашди. Муросасиз ва қизиқарли кечган финал учрашувида ёш ходимлар марказий аппарат вакилларига муносиб қаршилик кўрсатиб, асосий вақтни 3:3 ҳисобида якунлашди.
Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда тажриба устун келиб, марказий аппарат жамоаси рақибларини мағлуб этган ҳолда мусобақанинг бош соврини соҳибига айланди.Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар ва ғолиб жамоалар муносиб тақдирланди. Батафсил...



