Ёшлар спорт майдонида беллашди
2026-06-16 11:14:00 / Янгиликлар

Дам олиш кунлари Транспорт назорати инспекциясининг ёш ходимлари учун ҳар қачонгидан-да самарали ва қувончли онларга бой ўтди. Дастлаб, ёш ходимлар турли мавзуларда семинар -тренингларда қатнашган бўлишса, навбатдаги кун “Заковат” интеллектуал ўйинлари ва спортдаги маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган мусобақалар футбол, волейбол, стол тенниси, армрестлинг, шахмат ва шашка каби спорт турлари бўйича ўтказилди. Баҳсларда инспекциянинг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлимларида фаолият юритаётган ёш ходимлар фаол иштирок этди.
Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг спорт маҳорати, чаққонлиги, мантиқий фикрлаши ва жамоада ишлаш кўникмаларини намоён этдилар. Мусобақалар кўтаринки руҳда ва муросасиз курашлар остида ўтиб, ёшлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Мазкур спорт тадбири ёш ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган навбатдаги муҳим ташаббуслардан бири бўлди.









