Инспекция ёшлари учун долзарб мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилди
2026-06-15 14:52:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ёшлар учун Шафран ёшлар оромгоҳида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жамоада ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун маънавий-маърифий учрашувлар, интеллектуал танловлар ва маданий дастурлар ташкил этилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга, ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда касбий масъулиятини мустаҳкамлаш мақсадида “Давлат ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти”, “Коррупсиявий хавфларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва хизмат этикаси” каби мавзуларида семинар-тренинглар ўтказилди.
Семинарлар давомида иштирокчиларга мазкур йўналишлар бўйича атрофлича маълумотлар берилди, амалий мисоллар асосида фикр алмашилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.






