Коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-12 12:00:00 / Янгиликлар

Транспорт назорати инспекциясининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими масъуллари томонидан Навоий вилояти ҳудудий бўлими ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинар давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, хизмат фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ходимларнинг касбий фаолиятида коррупсиявий хавф-хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш, хизмат одоби ва этика қоидаларга қатъий риоя этишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилиб, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ҳалоллик тамойилларини янада мустаҳкамлаш юзасидан тавсиялар билдирилди.
Семинар якунида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва масъулиятини ошириш муҳим вазифа эканлиги қайд этилди.



