ХАЛҚАРО ТАШУВЛАРДА “ДАЗВОЛ” ОЛИШ ТАРТИБИ ЯНГИЛАНАДИ
2026-05-14 15:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар қилинганидек, 2026 йил 25 март куни “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорга мувофиқ, автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш учун рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ҳамда улардан фойдаланишнинг янги тартиби белгиланди.
Янги тартиб 2026 йил 1 июндан бошлаб амалиётга жорий этилади.
Автомобиль ташувларини ташкил этиш, лицензиялаш ва рухсатнома бериш бошқармаси бошлиғи У.Иминов қарорнинг асосий жиҳатлари ҳамда янги тартибнинг халқаро юк ташувларини ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан батафсил маълумот берди.
Миллий ташувчилар учун муҳим маълумотлар жамланган тўлиқ видеони Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг YouTube саҳифасида томоша қилиш мумкин.
📸 Манба: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг YouTube канали
