Кўп бериладиган саволлар
|
1. |
Нима учун 9 синфининг битирувчилари асосий таълим сертификатининг асл нусхасини бермайдилар ва фақат фотонусхаси ёки электрон версиясини чиқарадилар? 11-синф тугаганидан кейин сертификат бериладими? |
|
|
Ўзбекистонда мажбурий ўн бир йиллик таълим жорий этилганлиги ва 9-синф ўқувчиларининг кўпчилиги 10-синфда ўқишни давом эттириши сабабли 9-синф битирувчиларининг сертификатлари мактабда сақланади. Агар талаба 9-синфни тамомлагандан сўнг академик лицейга, касб-ҳунар мактабига ўқишга кирса ёки янги ўқув юртидан маълумотнома ёки Купон асосида бошқа умумтаълим мактабига ўтказилса, бу масала бўйича ота-оналар мактаб директорига мурожаат қилишлари мумкин. Мажбурий ўн бир йиллик таълим тугагандан сўнг, 11 синф битирувчиларига сертификат тантанали равишда топширилади. |
|
2. |
Инглиз тили фани ўқитувчисиман. Дарсларимиз гуруҳларга бўлиб ўқитилади. Баъзан шеригим бўлмаганда гуруҳларни қўшиб ўқитаман. Бу учун менга қўшимча ҳақ тўланадими? |
|
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига асосан малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда, яъни синфдаги ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлганда Чет тили, ихтисослашган фанлар, Технология, Информатика ва ахборот технологиялари, Ўзбек тили, Рус тили, Жисмоний тарбия фанлари икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом»нинг 22-бандига кўра, бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловларини амалга ошириш назарда тутилмаган. Шунга кўра, синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитиш учун ўқитувчилар сони етарли бўлмаса, бошқа ўқитувчи ишга қабул қилингунга қадар ушбу фанлар мактабдаги мавжуд ўқитувчи томонидан синфларни бирлаштирган ҳолда ўқитилади ҳамда икки гуруҳга бўлмасдан ўқитаётган ўқитувчи учун қўшимча ҳақ тўлашга рухсат этилмайди. Умумтаълим муассасасида бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда мактабда бошқа малакали ўқитувчи мавжуд бўлса, икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади ва тегишли тўловлар амалга оширилади. |
|
3. |
Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига кириш учун қайси фанлардан тест ўтказилади? |
|
|
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади: ✅филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи; ✅ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи; ✅аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи; ✅табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи; ✅хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи; ✅технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорида алоҳида фан йўналишлари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно. |
