Вазирлик ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ташкилий ўзгаришлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси бегилаб берилди. Қарорга ўтиш
- умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- мактабдан ташқари таълимга бўлган умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига мувофиқ умумтаълим муассасалари фаолиятини методик бошқаришни амалга ошириш;
-
ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, умумтаълим муассасалари ходимлари, шунингдек, халқ таълими тизими ходимларининг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, уларнинг самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш;
- ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шаклларини, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, касбий йўналтиришнинг самарали услубларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламалари оптималлашувини инобатга олган ҳолда ўқитиш ва тарбиялашни жорий қилиш;
- умумтаълим муассасаларида чет тилини ўқитишнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
- мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;
- нодавлат таълим хизматлари секторини янада ривожлантириш, халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шароитлар яратиш;
- педагогик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларни жорий этиш;
- «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
- жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволаниш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларга ижтимоий кафолатларни таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим ва тарбия (шу жумладан, инклюзив) олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини такомиллаштириш;
- ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, миллий менталитетга ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
- умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талабларининг бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;
- умумтаълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касб-ҳунар таълимини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
- халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг бино ва иншоотларидан фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб бориш ва ушбу ишларни мувофиқлаштириш.
