Очиқлик соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби
МАТБУОТ ХИЗМАТИ АЛОҚАЛАРИ
Қуйидагилар вазирлик Ахборот хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
- Вазирлик раҳбарияти томонидан белгиланадиган соҳада ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
- Вазирлик фаолияти доирасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
- Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Вазирлик фаолиятининг долзарб жиҳатларини, шунингдек мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширилиши масалаларини ёритиш;
- Интернет тармоғида Вазирликнинг веб-ресурсини (расмий веб-сайтини) ташкил этиш, унга соҳага оид ахборотларни мунтазам жойлаштириб бориш.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Сизга Ахборот хизмати доимий ҳамкорликка тайёр эканлигини, Вазирлик фаолиятига оид таҳлилий маълумот ва шарҳларни олишингизга кўмаклашишга тайёр эканини билдирамиз. Ҳар бир мурожаатингизга нисбатан сифатли ва ўз вақтида муносабат билдирилади.
Вазирлик Ахборот хизмати Сизнинг сўровларингиз юзасидан сифатли материал тайёрлаш юзасидан тизимдаги корхона ва ташкилотлар ҳам жалб қилинади.
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид мақола, лавҳа ҳамда интервьюлар тайёрлашда ҳамкорлик учун Ахборот хизматига мурожаат қилинг.
Ахборот хизмати раҳбари: Собирова Дилфуза Азимжоновна – Очиқлик соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш учун масъул шахс
Тел.: +99855 503-74-00 (9080)
Электрон почта: press@xtv.uz
