Келажак соати
2025-10-20 11:00:00 / Янгиликлар
Юртимиз зиёлилари “21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан мактабларда "Келажак соати" дарсларини ўтишмоқда
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари — Фарҳод Боқиев, Азизбек Турдиев, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида пойтахтимизнинг қатор мактабларида “Келажак соати” дарслари ташкил этилди.
“21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан ўтказилган ушбу дарс соатларида давомида ўқувчиларга миллий қадриятларни ўрганиш, улар қалбида юртга садоқат туйғуларини уйғотиш бўйича зарур маълумотлар бериб ўтилди.
Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилидан бошлаб боғча ва мактабларда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ўтилмоқда.
Ушбу дарслар учун соҳа олимлари, экспертлар иштирокида дарс сценарийлари ишлаб чиқилди ҳамда видеоконтент маҳсулотлари тайёрланди.
Ишлаб чиқилган методик материаллар “milliytarbiya.uz” электрон платформасига рақамли контент шаклида жойлаштириб борилмоқда. Ижтимоий тармоқларда “Келажак соати” дарслари учун алоҳида канал фаолияти йўлга қўйилган.
Мазкур машғулотлар давомида тарбияланувчилар замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш, тафаккурини кенгайтириш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган фаолиятларда иштирок этмоқдалар.
Жараёнлар бутун Республика бўйлаб бўлиб ўтмоқда.
