Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги
2024-04-09 09:45:00 / Янгиликлар

Бугун — йирик давлат арбоби, буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
Амир Темур нафақат ҳарбий саркарда, балки илм-фан, маданият ҳомийси сифатида ҳам тарихда ўчмас из қолдирган. Амир Темур ўз даврида адабиёт, санъат, илм-фан ва таълимни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган.
Айнан унинг ҳукмронлик даврида буюк олимлар етишиб чиққан. Юртда адолат ва фаровонлик таъминланган. Хорижий мамлакатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатилган.
Амир Темурнинг машҳур “Темур тузуклари” асари 1783 йилда Буюк Британияда, 1891 йилда Ҳиндистонда, 1868 йили Эронда чоп этилган. Асар бир қатор, жумладан, франсуз, инглиз, урду, рус тилларига таржима қилинган.
“Темур тузуклари” — 14 аср Мовароуннаҳр ижтимоий-сиёсий аҳволи, Темурийлар давлати, қўшни мамлакатлар ва халқлар билан бўлган муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим тарихий ҳужжат эканлиги билан катта аҳамиятга эга асардир.
