"Рақамли авлод қизлари-2024" Республика танловининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
2024-03-30 13:25:00 / Янгиликлар

"Рақамли авлод қизлари-2024" Республика танловининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Саида Мирзиёева ҳам қатнашгани иштирокчи қизларимизни беҳад қувонтирди ва улар учун катта мотивация бўлди.
5 кун давом этган ушбу ИТ тадбиримизда бутун Республика бўйлаб 3000 нафарга яқин қизларни қамраб олдик.
Замонавий касбларни эгаллашга иштиёқи бўлган қизларимиз сонининг кундан-кунга ошиб бораётгани жуда қувонарли ҳолат, албатта.
Уларнинг шижоати, янги билимларни эгаллашга чанқоқлиги кўнгилларимизни фахр ва ифтихорга тўлдиряпти.
Якуний натижаларга кўра иштирокчи қизларимиз 4 та йўналишда ғолибликни қўлга киритишди:
Digital Art йўналишида: "Миллий ва замонавий либослар уйғунлиги" лойиҳаси,
Стартап лойиҳалар йўналишида: "Чоосе анд cоок" лойиҳаси,
График дизайн йўналишида: 70 йил аввал ва сўнгги 7 йилда хотин қизларга берилаётган имтиёзлар таҳлилига бағишланган тақдимот,
Стартап лойиҳалар йўналишида: "Бир қадам" лойиҳалари ғолиб деб топилди.
Ғолиблар Бирлашган Араб Амирликларига таълим саёҳатини қўлга киритишди.
Барча иштирокчиларимизни самимий табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилайман!
Қизларимиз ўз устларида ишлаб, бундан кейинги “Рақамли авлод” лойиҳаларида ҳам муваффақиятли иштирок этишади, деб умид қиламан.
