Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2025-09-11 16:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Татаристон Республикасининг «Alabuga» АЖ Бош директори ўринбосари Илдар Тазутдинов билан учрашди.
Унда «Alabuga» ташкилоти билан Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Вазирлик ва «Алабуга» ўртасида ўқувчи ёшларни касбга тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида мактаб ўқувчиларини “Business Cats” компьютер иқтисодий стратегияси асосида тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик асосларига ўқитиш дастури амалга оширилади.
