Мактаб кутубхоначилари учун амалий машғулотлар ўтказилди
2024-03-02 10:55:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази томонидан пойтахтимиздаги 298-умумтаълим мактабида “Мактаб кутубхонаси ишини ташкил этишга замонавий ёндашув” мавзусида амалий-семинар бўлиб ўтди.
Унда Марказ ҳамда Тошкент шаҳар Болалар кутубхонаси масъуллари томонидан Тошкент шаҳридаги методистлар ва таянч кутубхоначилар учун касб маҳоратини оширишга доир дарс машғулотлари ташкил этилди.
Шунингдек, бибтехника воситаларидан фойдаланиш бўйича мактаб кутубхоначилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб ўтилди.
