"Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги" мусобақаси ғолиблари аниқланди
2025-07-09 16:35:00 / Янгиликлар
Умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича ўтказилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев, Спорт вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Айтиш лозимки, ушбу мусобақа баҳслари ёшлар ўртасида спортнинг дзюдо турини кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Якуний кўрсаткичларга кўра, мусобақанинг жамоавий натижалари бўйича:
1-ўрин — Тошкент вилояти;
2-ўрин — Фарғона вилояти;
3-ўрин — Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари вакилларига насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан махсус Диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
