2025-2026-ўқув йили учун Педагогика олийгоҳларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларига старт берилди
2025-07-08 11:15:00 / Янгиликлар

Бугун имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган, Андижон, Жиззах, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Бунда талабгорлар Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Жисмоний маданият, Чақириққача ҳарбий таълим, Махсус педагогика: сурдотаржимонлик фаолияти йўналишлари бўйича касбий ижодий синовларни топширишмоқда.
Жараёнлар бўлиб ўтаётган биноларда барча қулайликлар яратилган, керакли техник воситалар билан жиҳозланган, спорт заллари ва аудиториялар шай ҳолатга келтирилган.
Шунингдек, имтиҳонларни ота-оналар реал вақт режимида онлайн кузатиб боришлари учун ҳам имкониятлар яратилган.
