Сўраган эдингиз...
2024-02-03 14:10:00 / Янгиликлар

Мен навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун pedkadr.uzedu.uz манзили орқали ариза юборганман. Аммо ҳозирга қадар бу аризамга ҳеч қандай жавоб берилгани йўқ. Аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар қанча вақтда кўриб чиқилади?
Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.
Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.
Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.
Маълумот учун: навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун тўлов миқдори:
давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирда 340 минг сўм);
pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирда 306 минг сўм);
ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирда 306 минг сўм)ни ташкил этади.
