XXVI Халқаро Анталия болалар фестивалида юртимиз “Баркамол авлод” мактаби ўқувчилари иштирок этмоқда
2025-04-24 12:20:00 / Янгиликлар
Туркия давлатининг Анталия шаҳрида “23 апрель — Халқаро болалар куни” муносабати билан ўтказилаётган XXVI Халқаро Анталия болалар фестивалида юртимизнинг Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятлари “Баркамол авлод” болалар мактаблари ўқувчилари ҳам иштирок этмоқда.
Фестивалнинг “Халқлар дўстлиги” миллий рақслар дастурида Самарқанд вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби “Кўзмунчоқ” рақс ансамбли ўқувчилари эстониялик ва қирғизистонлик ўқувчилар билан ҳамкорликда тайёрланган рақсларини ижро этишди.
Тадбир доирасида иштирокчи жамоалар ўқувчилари Анталия шаҳри ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
