Республикамиз бўйлаб янги таълим муассасалари фойдаланишга топширилмоқда
2025-03-26 06:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги “Меҳр зиёси” номли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирланди ва янги 150 ўринли бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу мактабгача таълимга мазкур ҳудуддаги 360 нафар ўғил-қизни қамраб олиш имконини беради ва барча шароитларга эга. Наманган вилояти, Косонсой туманида 43- ва 11-сонли мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етди. Тадбирнинг очилиш маросимида масъуллар, ота-оналар ва таълим муассасаси жамоаси иштирок этди. Шунингдек, тадбирдан сўнг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ҳам экилди. Маълумот ўрнида: жорий йил бошидан буён Наманганда жами 7 та НМТТ фаолияти йўлга қўйилди.
