ДИҚҚАТ!
2025-03-23 10:00:00 / Янгиликлар

2025 йилда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш истагида бўлган ўқувчиларнинг ҳужжатлари erp.maktab.uz электрон базасидаги маълумотлар асосида онлайн қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқувчиларга қулайлик яратиш ва ҳужжат топшириш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари томонидан қуйидаги ташкилий ишларни амалга ошириш талаб этилади:
Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-синфлардаги ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси маълумотларини erp.maktab.uz электрон базаси маълумотларига мослигини таҳлил қилиш:
туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг серияси ва рақами;
фамилияси, исми, шарифи туғилганлик ҳақида гувоҳнома билан бир хил эканлиги;
туғилган йили, куни, санаси гувоҳномада кўрсатилган санага мос келиши.
Ўқувчининг амалда таълим олаётган синфи erp.maktab.uz электрон базасида тўғри киритилганлигини кўриб чиқиш erp.maktab.uz электрон базасидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим мактаблари директорлари масъул эканлиги эслатиб ўтилади.
