Спорт дўстлик элчиси!
2025-03-20 15:55:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари ўртасида 21 март “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Қизғин кечган мусобақа жараёнлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
