"Ўзбекистон ИШОНЧ 2030" жамғармаси мувофиқлаштирувчи кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди
2025-03-17 08:55:00 / Янгиликлар
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов бошчилигидаги вазирлик масъуллари ва лойиҳани амалга оширишдаги халқаро ҳамкорлар, шу жумладан ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда “Ўзбекистон ИШОНЧ 2030” лойиҳасини амалга оширишда бугунги кунга қадар эришилган натижалар, таҳлиллар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди, таклиф ва фикр-мулоҳазалар тингланди.
Халқаро ҳамкор ташкилотлар вакиллари лойиҳани амалга оширишнинг бугунги ҳолати тўғрисида ва кейинги босқичларга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимот ўтказдилар.
Учрашувда жамғармани бошқаришда биргаликдаги саъй-ҳаракатларини самарали мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қўмитанинг ҳамкорлик шартлари келишиб олинди.
