“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови: навбатдаги мавсум 27 мартдан бошланади
2025-03-13 13:05:00 / Янгиликлар

2025 йилги мавсум учун танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 27-мартидан бошланиши кўзда тутилмоқда. Унда Республикамиз бўйлаб жами 7956 та жамоа беллашади.
Ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси — 637 та мактаб жамоаси, 3185 нафар ўқувчи, (87.7%)
Андижон вилояти — 743 та мактаб жамоаси, 3715 нафар ўқувчи, (97.8%)
Бухоро вилояти — 487 та мактаб жамоаси, 2435 нафар ўқувчи, (91.4%)
Фарғона вилояти — 910 та мактаб жамоаси, 4550 нафар ўқувчи, (95.3%)
Жиззах вилояти — 471 та мактаб жамоаси, 2355 нафар ўқувчи, (84.1%)
Наманган вилояти — 670 та мактаб жамоаси, 3350 нафар ўқувчи, (93.7%)
Навоий вилояти — 289 та мактаб жамоаси, 1445 нафар ўқувчи, (78.7%)
Қашқадарё вилояти — 609 та мактаб жамоаси, 3045 нафар ўқувчи, (49.5%)
Самарқанд вилояти — 656 та мактаб жамоаси, 3280 нафар ўқувчи, (51.8%)
Сирдарё вилояти — 283 та мактаб жамоаси, 1415 нафар ўқувчи, (90.7%)
Сурхондарё вилояти — 796 та мактаб жамоаси, 3980 нафар ўқувчи, (82.4%)
Тошкент вилояти — 596 та мактаб жамоаси, 2980 нафар ўқувчи, (68%)
Хоразм вилояти — 512 та мактаб жамоаси, 2560 нафар ўқувчи, (94.6%)
Тошкент шаҳри — 297 та мактаб жамоаси, 1485 нафар ўқувчи, (91.1%)
Шунингдек, И, ИИ ва ИИИ-ўринларни эгаллаган мактаблар совриндор деб топилиб, мос равишда 100 миллион, 75 миллион ва 50 миллион сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини билан мукофотланадилар.
Танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган жамоалар эса хорижга таълим саёҳатини қўлга киритишади.
Маълумот ўрнида: "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови 2022 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва ўтган йили умумий ҳисобда 6 442 та мактаб, 32 210 нафар ўқувчи иштирок этган.
