2024-2025 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди
2025-02-19 10:30:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш бўйича конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни тугатмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш имконияти берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ, экстернат тартибида якуний давлат аттестациясида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 1-мартидан 1-майига қадар (шу куни ҳам) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (https://my.gov.uz/uz) орқали қабул қилинади.
Ариза бериш учун мактаб ёки ҳудудий бўлимларга бориш шарт эмас.
Мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.
Бу муҳим! Фуқаролар ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари мумкин.
