Таълим-тарбия жараёнига инновацион технологиялар жорий этилади
2025-02-10 12:35:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятидаги давлат ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ўрганилди.
Мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ҳамда ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутахассислар томонидан педагогларга ўқув амалий семинарлар ўтказилди.
Семинарда таълим-тарбия жараёнига янги ахборот ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш, “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирларини ўтказиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
