Мактабгача таълим ташкилоти директор ўринбосарлари учун "Методик маҳорат кунлари" ўтказилмоқда
2025-01-08 10:10:00 / Янгиликлар

Юртимизнинг Давлат мактабгача таълим ташкилотларида "Методик маҳорат куни" ва "Методик маҳорат соатлари"ни ташкил этиш бўйича ўқув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Айни вақтда барча ҳудудларда етакчи педагоглар ўқув семинарида иштирок этмоқда.
Мазкур тадбирлар мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг касбий ривожланиш тизими узлуксизлигини таъминлаш, улардаги касб маҳорати ва малака савиясининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш асосида таълим сифатини оширишга йўналтирилган.
