"Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" танловининг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда
2024-12-06 14:30:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида "Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.
Жорий йилда танловнинг Республика босқичи Зомин туманида бўлиб ўтмоқда.
Мазкур танлов уч босқичда ташкил этилди. 1-босқичда республика миқёсида 9-11-синф ўқувчиларидан 40 минг нафарга яқини онлайн рўйхатдан ўтди.
Рўйхатдан ўтган ўқувчилар 20 сентябр куни бўлиб ўтган 1-босқичда онлайн тест топширди ва 70 баллдан юқори балл тўплаган ўқувчилар кейинги босқичга ўтди.
2-босқич 30 сентябр куни ҳудудларда бўлиб ўтди ва жами 10 минг нафарга яқин ўқувчи 2-босқичнинг 2-шартига йўл олди. 2-босқичда энг юқори балл тўплаган ўқувчиларнинг беш нафари танлаб олиниб, ҳудудларнинг ўзида жамоалар шакллантирилди.
Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ўқувчилар рўйхати ташкилий қўмитага тақдим этилди.
Республика босқичи ғолиблари 3 шарт бўйича аниқланади: 1-шарт онлайн тест, 2-шарт оғзаки савол-жавоб ҳамда 3-шарт жамоа томонидан аввалдан тайёрлаб келинган ижтимоий роликлар бўйича баҳоланади.
Танлов жараёнлари давом этмоқда.
