Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантириш, кадрларнинг касбий компетентлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди
2026-10-12 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик марказий аппарати ходимлари билан мулоқот қилди.
Учрашувда мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мавжуд стратегия ва дастурлар ижроси кўриб чиқилиб, ҳар бир йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Эркинжон Турдимов соҳадаги муаммоларни чуқур ўрганиш, уларга амалий ечим топиш ва натижасини таълим муассасалари фаолиятида намоён этиш зарурлигини таъкидлади.
Мулоқот якунида масъулларга таълим сифатини яхшилаш ва кадрларнинг касбий компетентлигини оширишга қаратилган аниқ таклиф ҳамда ташаббусларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
