FIPhO 2026: Халқаро олимпиада бошланди
2026-10-12 10:00:00 / Янгиликлар

Самарқандда Ал-Фарғоний номидаги Халқаро физика олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари Хасан Шакиров, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хусен Тўхтаев, Фан олимпиадалари маркази директори Тўрабой Шерматов иштирок этди.
Маълумот ўрнида: олимпиадада дунёнинг 15 та мамлакатидан энг иқтидорли ўқувчи-ёшлар иштирок этмоқда. Баҳслар 2 турда ўтказилади. Олимпиада топшириқлари халқаро олимпиада стандартлари асосида баҳоланади.
Шунингдек, мазкур нуфузли илмий мусобақага хорижий давлатлардан юқори малакали хорижий экспертлар, етук олимлар ҳамда профессорлар жалб этилган.
Айни дамда олимпиданинг амалий имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
