Ўқитувчилар Ислом цивилизация марказига саёҳат қилишди
2026-09-29 15:00:00 / Янгиликлар
«1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ўтказилаётган тадбир иштирокчилари бугун куннинг биринчи ярмида пойтахтимизда жойлашган Ислом цивилизация марказига саёҳат қилишди.
Педагоглар бу ерда халқимизнинг бой тарихи, аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий мероси ҳамда миллий қадриятларимиз билан яқиндан танишди.
Мазкур саёҳат тадбиридан катта таассурот олган ўқитувчилар марказдаги тарихий экспонатлар ва ҳамда миллий тарихчилигимиз намуналарини кўздан кечиришди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.
