“Моҳирлик ва бизнес соатлари” машғулотлари ўтилмоқда
2026-09-21 10:00:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбарининг 2026-йил 11-февралдаги тегишли қарорига мувофиқ, жорий ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизнинг 28 та туман (шаҳар)идаги белгиланган 84 та умумтаълим мактабида “Моҳирлик ва бизнес соатлари” машғулотлари ўтилмоқда.
Бунда ўқувчилар стартап ғояларни шакллантириш, бизнес лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда инновацион фикрлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишади.
Машғулотларга Инновацион ривожланиш агентлиги мутахассислари жалб этилган ҳамда бунда ўқувчиларга ўз ғояларини амалий лойиҳага айлантириш бўйича кўникмалар бериб борилмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларга замонавий ва самарали ечимлар топиш ҳамда келгусида ўз стартап лойиҳаларини шакллантиришига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
