Эъзоза Каримова Нукус шаҳридаги учрашувлар доирасида Республика “Келажак маркази”да бўлди
2026-09-19 09:00:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Нукус шаҳридаги учрашувлар доирасида Республика “Келажак маркази”да бўлди.
Жараёнлар давомида вазир Марказ фаолияти билан танишиб, бу ерда ташкил этилган тўгараклар ва ўқувчилар учун яратилган имкониятларга эътибор қаратди ҳамда мактаб маслаҳатчилари билан суҳбатлашди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва орзу-мақсадларига қулоқ тутиб, ўз тавсиялари билан бўлишди.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда мазкур марказда 29 та тўгарак мавжуд бўлиб, унда қарийб 800 нафар ўқувчи қамраб олинган.
