“Мактаб лигаси” мусобақаларига старт берилмоқда
2026-09-09 11:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида спортни оммалаштириш ва иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида “Мактаб лигаси” мусобақаларига старт берилмоқда.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ҳамда 10 та спорт тури бўйича ўтказилаётган мазкур мусобақада иштирок этиш учун жорий йил 10 сентябрдан бошлаб рўйхатдан ўтиш бошланади.
Рўйхатдан ўтиш 5tashabbus.uz платформаси орқали 2026 йил 1 октябрга қадар давом этади.
Барча мактаб ўқувчиларини ушбу спорт мусобқаларида қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш этишга чақириб қоламиз.
