Вазир Бўзатов туманида педагоглар ва иқтидорли ўқувчилар билан учрашди
2026-09-07 18:00:00 / Янгиликлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова иштирокида иқтидорли ўқувчилар билан навбатдаги “Вазир ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Унда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Мулоқот давомида ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш ҳамда қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, вазир Бўзатовда таълим тизими раҳбарлари, педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Шунингдек, туманнинг таълим сифати бўйича рейтинг кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг билим даражасини юксалтириш ва педагогларнинг масъулиятини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
