Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (АВГУСТ)
2026-09-03 17:30:00 / Ҳисоботлар
Таҳлилларга кўра, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2026 йилда топшириқлар сони қарийб 4 баробарга ёки (290%) га ортиб 274 та ҳужжатда белгиланган 2 121 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;
2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;
2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;
2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;
2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;
2025-йилда жами 276 та ҳужжатда 1 483 та топшириқ;
2026-йилда жами 274 та ҳужжатда 2 121 та топшириқ;
2026 йил июль ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 159 та топшириқ (100%), 2026 йил июль ойида Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишифан 1 та топшириқ (100%), 2026 йил июль ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 42 та топшириқ (100%), ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 34 та топшириқнинг ижроси (100%) тўлиқ таъминланди.
2026 йил август ойига белгиланган
- Президент ҳужжатларидаги 78 та топшириқдан 78 таси (100 %) тўлиқ таъминланди.
- Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишидан 1 та топшириқ ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
- Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 29 та топшириқдан 29 таси (100 %) топшириқ ижроси таъминланди.
- Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 37 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
Учта йўналишлар бўйича жами 144 та асосий топшириқдан 144 тасининг (100 %) ижроси таъминланди.
Таҳлилий маълумот:
ЮКЛАБ ОЛИШ
