Вазирлик тизимидаги бир гуруҳ масъуллар тақдирланди
2026-08-27 09:30:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларни тақдирлади.
Унда вазир ўринбосарлари, марказий аппарат ходимлари, Республика ташкилотлари масъуллари қатнашишди.
Тадбир аввалида вазир Эъзоза Каримова янги ўқув йилида кутилаётган янгиликлар ва ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди ва барчани байрам билан самимий табриклади.
Шундан сўнг, бир гуруҳ фидойи ва фаол соҳа ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги" эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.
