Педагог ва раҳбар кадрлар учун касбий стандартларни қайта кўриб чиқиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
2026-08-26 10:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, ЮНEСКО ҳамда Миллий малака тизимини ривожлантириш институти томонидан ўқитувчилар ва мактаб раҳбарлари учун касбий стандартларни қайта кўриб чиқиш бўйича Биринчи Техник ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.
Тадбир давомида педагоглар учун ягона ёндашувни шакллантириш, уларнинг касбий компетенцияларини мустаҳкамлаш ва узлуксиз касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш каби мавзуларда сўз борди.
