Хусусий таълимга берилаётган эътибор — халқаро эътирофда
2026-08-20 12:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистонда хусусий таълим секторини ривожлантириш ва илғор ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунинг ёрқин намунаси сифатида Тошкент шаҳридаги «Сеҳриё» нодавлат таълим муассасасининг жорий йил июль ойида Цингапурда ўтказилган “Brands For Good Awards-2026” халқаро мукофотининг “EDU FOR GOOD” тоифасида ғолиб деб топилганини таъкидлаш мумкин.
Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Сеҳриё» раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Унда хусусий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш, замонавий ва халқаро тажрибаларни жорий этишдаги ўрни қайд этилди.
«Сеҳриё» мактабининг халқаро мукофотга сазовор бўлиши — хусусий таълим секторига яратилаётган имкониятлар ва соғлом рақобатнинг муҳим натижасидир”, — дея таъкидлади вазир ўринбосари Азизбек Турдиев.
Маълумот учун: “EDU FOR GOOD” халқаро мукофоти таълим ташкилотларига таълим ривожига қўшган ҳиссаси, ижтимоий масъулияти, барқарор ривожланиш ташаббуслари ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига қўшган ҳиссаси учун берилади.
