Ўзбекистонлик ўқитувчилар иштирокида Гонконгда сунъий интеллект бўйича халқаро таълим дастури бошланди
2026-08-19 10:00:00 / Янгиликлар
Дастур Гонконг Фан ва Технологиялар Университетининг Гуанчжоу кампусида ташкил этилмоқда.
Дастур давомида ўқитувчилар сунъий интеллект соҳасидаги энг сўнгги ёндашувлар, замонавий ўқитиш методлари ва амалий технологиялар билан танишиб, университет профессорлари ва мутахассислари билан тажриба алмашади.
Эслатиб ўтамиз, “Дай оф АИ” лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 1 400 нафар информатика фани ўқитувчиси сунъий интеллект йўналишида малака оширди. Улар орасидан энг юқори натижаларни кўрсатган 50 нафар ўқитувчи ушбу халқаро дастурда иштирок этиш учун саралаб олинди.
Маълумот учун, Гонконг Фан ва Технологиялар Университети — дунёнинг етакчи университетларидан бири бўлиб, ҚС Ворлд Университй Ранкингс 2027-рейтингида 33-ўринни эгаллаган.
