"Миллий қадриятлар тарғиботчиси" танловининг ҳудудий босқичи доирасида тест синовлари бўлиб ўтмоқда
2026-08-18 11:00:00 / Янгиликлар
Республикамиз бўйлаб "Миллий қадриятлар тарғиботчиси" танловининг ҳудудий босқичи доирасида тест синовлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур танловда мактабларда фаолият олиб бораётган маънавий-маърифий ишлар бўйича 500 нафарга яқин директор ўринбосарлари иштирок этмоқда.
Бунда номзодлар қуйидаги шартлар асосида ўзаро беллашади:
маънавий-маърифий йўналишдаги чиқиш (7 дақиқа) – номзодлар белгиланган мавзуда маънавий-маърифий мазмундаги чиқиш қилади, бунда нутқ маданияти, аудиторияга таъсир ўтказиш қобилияти, мавзунинг долзарблиги ва тарбиявий аҳамиятига эътибор қаратилади.
Шунингдек, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, рақамли ҳамда маънавий-маърифий саводхонлиги юзасидан уларга жами 40 та тест саволлари тақдим этилади.
Мазкур босқичда ғолиб бўлган номзодлар Республика босқичида куч синашади.
