“Устозлар миллий форуми”нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
2026-08-11 18:00:00 / Янгиликлар
“Сифатли таълим – Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” шиори остида В “Устозлар миллий форуми”нинг ёпилиш ва тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова иштирок этиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, янги ўқув йилига тайёргарлик ва режалар ҳақида сўз юритди.
Тадбирда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, вазир ўринбосарлари, устозлар ҳамда вазирлик марказий аппарати вакиллари қатнашди.
Жараёнлар давомида соҳада узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган бир гуруҳ устозлар “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: 2 кун давом этган форумда ҳудудлардан 300 нафардан ортиқ илғор, ташаббускор, етакчи ўқитувчи ва тарбиячилар жалб этилди.
Ушбу Форумнинг давоми каскад усулида 17-18 август кунлари вилоят миқёсида, 20-21 август кунлари туман (шаҳар)ларда шўба йиғилишлари кўринишида, 24-29 август кунлари барча таълим муассасаларида педагогик кенгашлар тарзида ташкил этилиши режалаштирилган.
