Термиз шаҳрида инклюзив таълимга эътибор: 9-ДМТТ тажрибаси
2026-08-12 17:00:00 / Янгиликлар
Термиз шаҳридаги 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган инклюзив гуруҳ фаолияти самарали ташкил этилган.
Айни пайтда гуруҳда 9 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олаётган бўлиб, уларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун дефектолог ва логопед мутахассислар фаолият олиб бормоқда.
Махсус коррекцион хонада болаларнинг нутқини ривожлантириш, мулоқот кўникмаларини шакллантириш, индивидуал имкониятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий мослашувига кўмаклашишга қаратилган машғулотлар мунтазам ўтказилмоқда.
Эътиборлиси, жорий йилда 5 нафар тарбияланувчи тайёрлов гуруҳини тамомлаб, умумий ўрта таълим мактабидаги инклюзив синфларда ўқишни давом эттиради.
