Ҳайъат йиғилиши ўтказилди
2026-08-13 16:00:00 / Янгиликлар

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова раҳбарлигида вазирликнинг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам иштирок этиб, вилоятда таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар ва келгуси режалар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, Боғот туман ҳокими Жаҳонгир Назаров ва Янгиариқ туман ҳокими Зафарбек Матназаров “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Йиғилиш давомида соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва келгусида йўлга қўйилиши лозим бўлган вазифалар масъуллар иштирокида танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
➖ Хусусан, тадбир давомида:
➖мактабгача таълим қамровини ошириш,
➖болаларни соғлом овқатлантириш,
➖ педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш,
➖янги ўқув йилига тайёргарлик,
➖”Президент совғалари”ни ўқувчиларга ўз вақтида етказиш каби мавзуларда сўз борди.
Тадбирда соҳада мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва манзилли ҳал этиш, шунингдек, ота-оналар билан самарали ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбир сўнггида вазирлик масъуллари ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг кун тартибидаги мавзуларга оид ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, камчиликларга йўл қўйган таълим ташкилотлари раҳбарларига интизомий чора кўрилиши белгиланди.
