IOAI 2026: Илк иштирок - 3 та МЕДАЛЬ!
2026-08-08 12:00:00 / Янгиликлар

Олимпиадада 103 та давлатлардан 500 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этди.
Халқаро даражада ўтказилган ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоасидан иборат ўқувчилар катта муваффақиятга эришди:
1 та кумуш, 2 та бронза — жами 3 та медаль! Ғолибларимиз билан қуйида танишинг:
Билолбек Йўлдошхўжаев — Наманган шаҳридаги Президент мактаби — кумуш медаль,
Муҳаммадзиё Сайтжонов — Наманган шаҳридаги Президент мактаби — бронза медаль,
Умрзоқ Очилов — Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби — бронза медаль.
Эслатма: Ўзбекистон Терма жамоаси 2026 йилда ушбу Халқаро сунъий интеллект олимпиадасида ИЛК МАРОТАБА иштирок этди.
