Юртимиз бўйлаб навбатдан ташқари касбий сертификатлаш назорат синовлари ўтказилмоқда
2026-08-07 11:00:00 / Янгиликлар

Ушбу синовларда педагогларнинг мутахассислик фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та, педагогик маҳоратини баҳолаш учун 10 та, жами 50 та тест берилади. Ҳар бир жавоб 2 баллдан, жами 100 балл билан баҳоланади.
56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор тест синовидан ўтган ҳисобланади ва унинг шахсий кабинетига электрон шаклдаги сертификат юборилади.
