Замонавий таълим муассасалари фойдаланишга топширилмоқда
2026-08-06 10:00:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида юртимизнинг қатор ҳудудларида замонавий таълим муассасалари фойдаланишга топширилмоқда
Мазкур янги қурилган, таъмирланган таълим масканларида ўғил-қизларнинг сифатли билим олиши учун замонавий хоналар, янги мебель ва жиҳозлар билан таъминланди.
Болажонлар учун яратилаётган ана шундай замонавий таълим масканлари уларнинг баркамол камолоти ва порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
