“Жасорат мактаблари”га қабул қилиш имтиҳонларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди
2026-08-05 10:00:00 / Янгиликлар

Cинов жараёнлари Республикамизнинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида 208 та бинода ташкил этилди.
Тадбир аввалида ҳарбий оркестр садолари остида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари тантанали равишда кутиб олинди.
Сўнгра ҳамкор вазирлик ва идора раҳбарлари ўқувчиларга омад тилаб, Ватанпарварлик мусиқа садолари остида имтиҳон биноларига кузатилди.
Жисмоний тайёргарлик бўйича синовларда 4-синф учун мўлжалланган ўқув дастури доирасида ҳар бир ўқувчига 5 тадан жисмоний машқлар берилди.
Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар 1 664 нафар (ҳар бир мактаб учун 8 нафардан кам бўлмаган) малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан 50 балли тизимда баҳоланади.
