Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ijro.gov.uz» тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (ИЮЛЬ)
2026-07-31 18:25:00 / Ҳисоботлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, ҳудудларга ташрифлари ҳамда ҳузурларида ўтказилган йиғилиш баёнлари топшириқларини ижро ҳолати ҳар ҳафта жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида, ҳар ҳафта душанба куни
– вазир ҳузурида, ҳар ойда – вазирлик ҳайъат мажлисларида доимий танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.
Таҳлилларга кўра, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.
Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2026 йилда топшириқлар сони қарийб 4 баробарга ёки (290%) га ортиб 274 та ҳужжатда белгиланган 2 121 та топшириқ назоратга олинган.
Маълумот учун:
2026 йил Май ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 90 та топшириқ, Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 21 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 42 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил Июнь ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 221 та топшириқ (100%), 2026 йил Июнь ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларидаги 40 та топшириқ, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 47 та топшириқнинг ижроси (100 %) тўлиқ таъминланди.
2026 йил Июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида 159 та асосий топшириқдан 159 та (100 %) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил Июль ойида 1 та Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишидан 1 та (100.0 %) топшириқ ижроси тўлиқ таъминланган.
2026 йил Июль ойида Президент Администрацияси раҳбарининг резалуцияларида 42 та асосий топшириқдан 42 та (100%) топшириқ ижроси таъминланган.
2026 йил Июль ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 34 та асосий асосий топшириқнинг 34 та (100 %) тўлиқ ижроси таъминланди.
Таҳлилий маълумот:
ЮКЛАБ ОЛИШ
