“Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқич синовлари қизғин давом этмоқда
2026-07-29 13:00:00 / Янгиликлар
Юксак билим ва касбий тажрибага эга устозларнинг ўзаро маҳорат майдонига айланиб бораётган “Йил ўқитувчиси” танловининг учинчи босқич синовлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.
Унда республикамизнинг 208 та туман (шаҳар)ида фаолият олиб бораётган жами 416 нафар педагог иштирок этмоқда.Мазкур босқичда номзодлар 2 та йўналиш бўйича (жами 100 баллик тизим асосида) баҳоланади:
— Маънавий-маърифий фаолият йўналиши — бунда номзоднинг шахсий ривожланиши, ўз устида ишлаши, шунингдек, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари фаолияти ҳамда ташаббуслари юзасидан тақдимоти эътиборга олинади (20 баллик тизим асосида баҳоланади).
— Тест синови (китобхонлик бўйича) йўналиши — бунда номзодлар тавсия этилган адабиётлар асосида тузилган 40 та саволдан иборат тест синовида қатнашади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан (жами 80 балл) берилади.
